17:50 / 29.02.2020
4 366

Халқ табобати академияси раиси: «Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз»

Халқ табобати академияси раиси: «Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз»
Фото: Халқаро пресс-клуб
Халқаро пресс-клубнинг "Халқ табобати: тарихий анъаналар, замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили" мавзусига бағишланган учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ табобати академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Шифобахш доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш маркази вакиллари иштирок этмоқда.

Халқ табобати академияси раиси, техника фанлар номзоди Меҳри Наврўзованинг сўзларига кўра, халқ табобатига ижобий муносабатда бўлганлар ҳам, салбий муносабатдагилар ҳам бор.

Халқ табобатига ижобий муносабатда бўлганлар ҳам, салбий муносабатдагилар ҳам бор.
Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз. Шу сабабли ҳам фуқароларимизда уларга ишонч йўқ.

Бир соатда ракни даволаймиз, деб айтадиган табиблар бор. Унақаларга биз эшигимизни ёпамиз. Биз шундай табиблар билан курашишимиз керак
”, - дейди Меҳри Наврўзова.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловнинг айтишича, табибларга янги талаблар ҳам қўйилади.
Табибнинг ишхонаси қандай бўлиши керак? У гигиена талабларига жавоб берадими? Энди табибларга шу каби талаблар ҳам қўйилади.
Аъзолар билан боғлиқ ҳар қандай касалликнинг хуруж даврида врачга борган яхши. Ундан бошқа ҳолатларга табибга кўриниш мумкин
”, - дейди Фарҳод Раҳимқулов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Халқ табобати академияси раиси: «Табибларни ўқитмасак бўлмайди. Уларнинг 80 фоизи илмсиз»