19:50 / 29.02.2020
12 697

Демодекоз бактерияси ва ҳуснбузарлар

Демодекоз бактерияси ва ҳуснбузарлар
Баҳорнинг қуёшли кунлари яқинлашаётган экан, барча хотин-қизларни ҳуснбузарлардан қолган изларга доғ тушиш хавфи чўчитади. Ички органлардан шикоятингиз йўқ бўлса, ҳуснбузар юзингизнинг турли соҳаларида камайиб-кўпайиб турса, бунинг сабаби демодекоз бактерияси бўлиши мумкин.

Улар кўзга кўринмас бўлиб мутахассис текширувида юзингиздан ҳосилани микроскоб остида аниқланади.
Демодекознинг турлари жуда кўп бўлиб, улардан иккита тури инсон юзидаги тукларда, қош ва киприкларда яшаб, юздаги ўлик ҳужайралар билан озиқланади. Зараркунанда кўпинча иммунитети паст бўлган шахсларда, асосан, 20-30 ёшли аёл ва қизларда кузатилади.

Демодекоз ташхиси қўйилганда юзни тоза сақлаш, бошқаларга юқтирмаслик учун шахсий гигиенага амал қилиш, озиқлантирувчи косметик воситалардан имкон қадар фойдаланмаслик, шифокор кўрсатмаси билан парҳез тутиш керак бўлади.

Уй шароитида даво чоралари кўп ҳолларда бактерияни батамом бартараф этолмайди, шунинг учун шифокор дерматолог маслаҳати билан метронидазол ва бошқа дориларнинг салициль спиртида эритмаси ҳамда махсус антибактериал мазлар қўлланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Демодекоз бактерияси ва ҳуснбузарлар