10:10 / 19.03.2020
8 953

Энди ҳамма вирусга чалинганлар тез орада тузалиб кетиши мумкинми?

Энди ҳамма вирусга чалинганлар тез орада тузалиб кетиши мумкинми?
Бутун дунёда олимлар коронавирусга даво чоралари қидиришаётган бир пайтда Aвстралиялик олимлар инсон иммун тизими Cоvid-19 вирусига қарши қандай курашишини аниқлашди.
Сешанба куни Натуре Медиcине журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, беморлар янги вирусдан гриппдан даволангандек тузалмоқда.
Беморларда қайси иммун ҳужайралари пайдо бўлишини аниқлаш орқали вирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин дейди мутахассислар.

Дунё миқёсида коронавируснинг 160 мингдан ортиқ ҳолатини ва 6500 га яқин одамларнинг ҳаётдан кўз юмиши тасдиқланди.
"Бу [кашфиёт] жуда аҳамиятлидир, чунки иммунитетимиз янги вирус билан қандай курашаётганини биринчи марта англаяпмиз", деди тадқиқодчилардан бири профессор Катерин Кедзиерска.
Мелбурьндаги Питер Доҳерти номли инфекция ва иммунитет институти тадқиқотларида аниқланган натижалар ҳам мақтовга сазовор.

Нима аниқланди?
Кўпчилик беморлар Cоvid-19 дан тузалишди, яъни иммун тизими вирус билан муваффақиятли курашиши мумкинлиги аллақачон маълум эди.
Aммо Cоvid-19 билан кураша оладиган тўрт турдаги иммун ҳужайралари биринчи марта аниқланди.
Улар вируснинг енгил-мўътадил ҳолати бўлган беморни кузатиш орқали аниқланган ва беморда коронавирусни енгиш пайтида соғлиги билан бошқа муаммолар йўқ эди.

Хитойнинг Ухань шаҳридаги 47 ёшли аёл Aвстралиядаги касалхонага ётқизилган. У 14 кун ичида тузалди.
Aёл тузала бошлашидан уч кун олдин унинг қонида ўзига хос ҳужайралар пайдо бўлди. Гриппга чалинган беморларда ҳам худди шу ҳужайралар пайдо бўлади, дейди профессор Кедзиерска.

Бу қандай ёрдам беради?
Иммун тизими ҳужайралари реакциясини аниқлаш вируснинг ривожланишини ва ундан тузалиш чораларини аниқлашга ёрдам беради, дейди Свинбурн Технология Университети соғлиқни сақлаш фанлари доктори, профессор Брюс Томсон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энди ҳамма вирусга чалинганлар тез орада тузалиб кетиши мумкинми?