493
Озодбек Назарбеков айрим санъаткорларнинг гонорари 10 минг доллар эканига муносабат билдирди
Фото: АОКА
16 август куни АОКАда Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир Озодбек Назарбеков бугунги кунда айрим хонандаларнинг 10 минг доллар эвазига тўйга боришига муносабат билдирди.
— Машҳур кийим дўконларидан бирида оддий пайпоқ 200 доллар турибди. Нимага ҳеч ким шикоят қилмайди? Нега ҳеч ким “Мен шу пайпоқни олиб кийгим келяпти, лекин нархига қурбим етмайди”, демайди. Тўйимга фалончи келсин, деган нарса орзу-ҳавас. Кечирасизлар-у, орзу-ҳавас пул эвазига бўлади, ҳамма жойда. Сиз менга “Муниса Ризаева тўйига бормагани учун ёшлар бахтсиз бўлади”, деган аргументни келтириб беринг, керак бўлса, мен буни қарор лойиҳасига киритаман. Агар халқимиз шу билан бахтли бўладиган бўлса, бу нарсани бирон қарор лойиҳасига киритамизки, энг машҳур санъаткорлар тўйма-тўй юриб, қўшиқ куйлаб юради, — дейди Озодбек Назарбеков.
Маълумот учун, Муниса Ризаева ўзбек шоу-бизнесидаги “энг қиммат” хонандалардан бири ҳисобланади. Унинг Тошкент тўйларидаги “бирров” хизмати нархи 1200 доллар қилиб белгиланган. Муниса интервьюларида бир кунда ўртача 5 та тўйга бориши ҳақида айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди