236
Озода Нурсаидова Хизмат кўрсатган артист, Севара Назархон Халқ артисти унвонига сазовор бўлди
Фото: YouTube
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофоти билан тақдирланди.
Хусусан, хонанда Севара Назархон Ўзбекистон Халқ артисти, Озода Нурсаидова эса Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди.
Давлат мукофоти билан тақдирланган таниқли санъаткорлар орасида Тоир Қўзиев (Ўзбекистон халқ артисти),
Фото: YouTube
Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси Дилноза Ортиқова (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист) ҳам бор.
Фото: YouTube
Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Фото: YouTube
Шунингдек, Урганч давлат университети ўқитувчиси, мақом хонандаси Очилбек Матчонов “Ўзбекистон халқ ҳофизи” фахрий унвони, Сурхондарё вилояти Узун тумани “Янги юлдуз” маданият маркази қошидаги “Райҳон” ашула ва рақс халқ ансамбли бахшиси Хамза Холбоев “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвони билан тақдирланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди