35
Озодбек Назарбеков: Бу йил МДҲнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд учун муҳим йил бўлди
© Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати
Бу йил Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд шаҳри учун муҳим йил бўлди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Санкт-Петербургда Х халқаро маданий форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар Маданий ҳамкорлик кенгашининг ўттиз тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 2024 йилда “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти” давлатлараро дастурини Самарқандда амалга оширилишининг бориши ва кейинги йилларда дастурни амалга оширишда режалаштирилган ишлар ҳақида нутқ сўзлади.
Унинг сўзларига кўра, бу йил Ўзбекистон, айниқса, Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд шаҳри учун муҳим йил бўлди.
Ҳамдўстлик маданияти пойтахтлари дастури маданий мерос бойлигини намойиш этиш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида маданий алмашинувни ривожлантиришга қаратилган ноёб ташаббусдир.
"Самарқанд МДҲ давлатларидан кўплаб меҳмонлар ва иштирокчиларни қабул қилган маданий алмашинув марказига айланди. Фестиваль ҳамда турли тадбирларни ўз ичига олган кўргазма ва концерт дастурлари, Ўзбекистон ва МДҲга аъзо давлатлар вакилларининг маҳорат дарслари ўтказилган мазкур тадбир бизга минтақамизнинг ўзига хос анъаналари, санъатини намойиш этиш имконини берди, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди", — деди Озодбек Назарбеков.
Қайд этилишича, бугун самарқандлик усталарнинг истеъдодли асарлари Нью-Йорк, Париж, Берлин, Лондон, Санкт-Петербург ва МДҲнинг бошқа шаҳарларидаги музейлар залларини безаб турибди.
Маданий ҳамкорлик кенгашининг ўттиз тўққизинчи мажлиси кун тартибига кўра, Россия маданият вазири Ольга Любимова, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Қирғизистон маданият вазири Алтинбек Мақсутов, Тожикистон маданият вазири Матлубахон Сатториёнлар нутқ сўзлашди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди