Фото: Ижтимоий тармоқлар
Минглаб ўзбекистонликлар Умра зиёратига бориб, Саудияда узоқроқ қолиб кетишига сабаб бўлган Panorama Airways ва Gulbakhor Airways компаниялари масъулларига очилган жиноят иши тафсилотида хонанда Райҳон Ғаниевага алоқадор жиҳати ҳам бор. Бу хонанданинг Тошкент шаҳридаги уйининг жиноятда айбланаётган шахсларга олди-сотдиси билан боғлиқ.
Айблов хулосасида келтирилишича, ҳар икки компаниянинг норасмий раҳбари ҳисобланган А.Ф. Райҳон Ғаниеванинг пойтахтдаги уйини 1,8 млн долларга сотиб олишга ва пулни бўлиб тўлашга келишган. У Райҳонга бир марта 300 минг доллар, икки марта 150 минг доллардан жами 600 минг доллар берганини айтган. Бироқ келишув амалга ошмасдан, А.Ф. пулни қайтариб беришни сўраган, хонанда эса қайтармаган.
Райҳон Ғаниева мақола юзасидан муносабат билдирди ва Kun.uz мухбири билан суҳбатда иш тафсилотларини очиқлади.
“Кўп йиллик меҳнатим ортидан ҳалол ишлаб топган пулларимга узоқ вақт мобайнида ўзим учун, келажакда фарзандларимга қолдириш учун шу уйни қурган эдим. Баъзи сабабларга кўра уни сотишга қарор қилгандим ва уйга харидор бўлиб Гулчеҳра Фаттоева келганди. Залог берган ва кейинчалик оилавий сабабларга кўра шартномани бузди. Бу оиладан фақат Гулчеҳра билан фуқаролик муносабатларим бўлган. Берган залогни қайтаришдан ҳеч қачон бош тортмаганман ва пулларни кимдан олган бўлсам ўша одамга, яъни фақат Гулчеҳра Фаттоевага қайтаришим мумкин. Шуни айтишим жоизки, Абдулазиз Фаттоевга, унинг компаниясига ва содир этган жиноий ишларига, айниқса мен ҳақимда тергов ва судда бераётган кўрсатмаларига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Жиноят ишида айбланувчи ҳам, жабрланувчи ҳам эмасман, бу ҳолат икки фуқаро ўртасидаги олди-берди билан боғлиқ, яъни фуқаролик тартибида ҳал этилиши керак бўлган низо", дейди Райҳон Ғаниева.
Эслатиб ўтамиз, Panorama Airways ва Gulbakhor Airways норасмий раҳбари ўз кўрсатмасида Райҳон Ғаниева унга дўқ-пўписа қилиб, пулларни қайтариб бермаслигини айтганини билдирган. У ушбу пулларни ундириб, Gulbakhor Airways МЧЖга тўлов қилган ҳолда Умра зиёратига боролмаган фуқароларга пулларни қайтариш учун прокуратуранинг ҳисобрақамига ўтказишда амалий ёрдам сўраган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди