Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг сентябрь ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Мониторинг натижалари 8 номдаги маҳсулот — олма, помидор, карам, лимон, гречка, товуқ гўшти, пиёз, шакар бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганини кўрсатди. Таҳлил 8 август ва 12 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.
Шундай қилиб, олманинг минимал нархи 28,2 фоиз, помидорники 18,7 фоиз, карамники 15,9 фоиз, лимонники 13,8 фоиз, гречканики 5,9 фоиз, товуқ гўштники (филе) 3,1 фоиз, сариқ пиёзники 2,0 фоиз, шакарники 1,6 фоиз пасайган.
Тўққиз номдаги маҳсулотнинг минимал нархлари эса ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Бу эса мавсумий омил билан боғлиқ.Тўрт номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари эса ўзгаришсиз қолган. Уларнинг орасида буғдой уни, гуруч, қизил сабзи ва тухум бор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари