Фото: Бухоро вилоят божхона бошқармаси
Бухорода 263 дона қадимий тангаларни Истанбулга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ҳамда ДХХ Авиация хавфсизлиги ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида қадимий нумизматика буюмларини республика ҳудудидан олиб чиқилишига бўлган яна бир уриниш бартараф этилди.
Унда “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро—Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилганда, мазкур фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётгани аниқланди.
Ашёвий далил сифатида олиб қолинган 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми бундан 500 йил аввал зарб этилган бўлиши мумкин. Ҳозирда мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: Бухоро вилоят божхона бошқармаси
“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонунга асосан зарб этилганига 50 йилдан ошган нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш таъқиқланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди