Фото: AP
АҚШ ва бошқа бир қанча давлатлар Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича дипломатик ташаббус устида ишламоқда. Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.
Жанглардаги пауза йирик можаронинг олдини олиш, кенгроқ дипломатик келишув бўйича музокаралар ўтказиш ва Исроил — Ливан чегарасининг ҳар икки томонидаги кўчирилган тинч аҳолини уйларига қайтаришга қаратилгани айтилади.
Порталга кўра, Қўшма Штатлар “Ҳизбуллоҳ”нинг янги ташаббусга рози бўлиши ҲАМАС ҳаракатини ҳам Ғазо секторида сулҳ битими тузишга ундаши мумкинлигига умид қилмоқда.
“Агар ҲАМАС ‘Ҳизбуллоҳ’ дипломатик йўл билан ечим топиш имкониятига рози бўлаётганини кўрса, бу унинг етакчиси Яҳё Синварни ҳам келишувга эришишга ундаши мумкин”, дейди манбалар.
Аниқлик киритилишича, АҚШ аллақачон Франция, Исроил, Ливан ва бошқа бир қанча араб давлатлари билан ташаббусни муҳокама қилган.
“Исроил бош вазири Нетаньяху ушбу ташаббусни муҳокама қилишга рози бўлди”, деди Исроил расмийси Axios агентлигига. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”