Оптимистик одамлар юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекади. Бундан америкалик олимларнинг тадқиқоти маълумотлари дарак бермоқда, деб ёзади Кун нашри.
Илмий иш учун келиб чиқиши лотин америкалик бўлган 4 900 АҚШ фуқароси ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилди. Олимларнинг фикрига кўра, бу гуруҳ энг ҳимоясиз, сабаби ҳамма ҳам инглиз тилини билмайди, испан тилини тушунадиган шифокорни топиш эса осон эмас.
Уларнинг барчаси тана массаси индексига, ҳаракатланиш, плазмадаги глюкоза даражаси, қон босимига қараб гуруҳларга бўлинган.
Кўнгиллилардаги оптимизм даражаси махсус тест ёрдамида ўлчанди.
Аниқланишича, оптимистик одамларнинг юракдан шикоят қилиш эҳтимоли камроқ экан. Кўп пайтларда яхши кайфиятда бўлганларнинг юраги нисбатан соғлом бўлган.
Тадқиқот муаллифлари сўзларига кўра, ҳозирги пайтда юрак ва руҳий ҳолат ўртасидаги алоқа ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бироқ, амалга оширилган тажриба жуда аниқ боғлиқликни кўрсатади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди