Америка кардиологлари уюшмаси кенг кўламли ўрганиш ўтказганида аксарият витаминли қўшимчаларнинг инсон организмига ижобий таъсири унча катта эмаслиги аниқланди, деб ёзмоқда «Business Insider». Тадқиқотчилар фармацевтика бозоридаги мультивитаминли комплекслар ва биологик фаол қўшимчалар таркибига кирувчи В, С ва D витаминларини деярли фойдасиз деб топишди.
Тадқиқот давомида «ҳақиқий» витаминлар, бошқа фойдали моддалар ва микроэлементлар фақат табиий маҳсулотлар таркибида бўлиши исботланди. Хусусан, A, C ва E витаминлари фақат мева ва сабзавотлар таркибида бўлади.
С витамини ҳақидаги таърифлар ҳам ошириб юборилган дейилди — у шамоллашда тезроқ тузалишга ёрдам бермас экан.
D витамини суяклар мустаҳкамлиги учун жуда зарур. Аммо биз истеъмол қиладиган овқатлар таркибида кам бўлгани учун фақат D витаминини қўшимча восита сифатида ишлатиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди