08:56 / 10.12.2018
8 658

Ўзбекистонда тиббиёт киши бошига нисбатан молиялаштириш тизимига ўтказилади

Ўзбекистонда тиббиёт киши бошига нисбатан молиялаштириш тизимига ўтказилади
Ўзбекистонда 2019 йил 1 апрелдан бошлаб киши бошига молиялаштириш тизими (молиялаштиришнинг янги механизмлари) тажриба тартибида жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни имзолаган соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид фармонда айтиб ўтилган.

Шунингдек, республиканинг айрим туманларида тиббиёт муассасаларини “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник-харажат гуруҳлари ҳам жорий этилиши режалаштирилган. Айрим туманлар рўйхати фармон билан тасдиқланган иловада келтирилган.

Мазкур янги механизм 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

2019 йил 1 июлдан бошлаб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пуллик асосда амалга оширилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонда тиббиёт киши бошига нисбатан молиялаштириш тизимига ўтказилади