07:00 / 01.01.2019
10 856

Энди тез тиббий ёрдам хизматида авиация техникасидан ҳам фойдаланилади

Энди тез тиббий ёрдам хизматида авиация техникасидан ҳам фойдаланилади
Сир эмаски, илгари шошилинч тиббий ёрдамга мўлжалланган автотранспортлар ҳатто 10-12 йиллаб ишлатиларди. Оқибатда манзилга ўз вақтида етиб бориш, беморни тиббиёт муассасасига етказиш каби вазифаларни бажаришда муаммолар кузатиларди, дейилади ЎзА хабарида.

Бу камчиликларни бартараф қилиш мақсадида охирги икки йил ичида Ўзбекистон миқёсида 1450 та янги автотранспорт соғлиқни сақлаш тизимига ажратилди. 91 та Nissan, 140 та Hyundai, шунингдек, гуманитар ёрдам сифатида эса жойларга 50 та Toyota етказиб берилди. 231 та тез ёрдам машинаси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Тез тиббий ёрдам хизматини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш уч баробарга ошди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.

Тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси тузилди. 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторлари тасдиқланди. Тез тиббий ёрдам хизматини авиация техникаси билан жиҳозлаш ҳам кўзда тутилган. Улар амалга оширила бошлангач соҳада хизмат кўрсатиш янги босқичга кўтарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энди тез тиббий ёрдам хизматида авиация техникасидан ҳам фойдаланилади