Буюк Британиянинг саратон касаллиги илмий-текшириш институтида олимлар олтита турдаги ўсмаларга қарши курашда самарали деб топилган дори ишлаб чиқди. Бу ҳақда BBCга таяниб "Дарё" нашри хабар берди.
Инновацион терапия «троя оти» тамойили асосида ишлайди: ишлаб чиқарувчилар заҳарли молекулаларни зарарсиз антижисм билан ниқоблаб, дорини «яшириб қўяди». Шу йўл билан у тўғридан-тўғри ўсимтага киради ва уни ичидан йўқ қилади.
Дорилар саратоннинг охирги даврида касалликнинг энг кенг тарқалган ва тажовузкор шакллари билан оғриган беморларда синаб кўрилган. Шундан кейин даволашнинг бошқа тури уларга ёрдам бермай қўйган.
Дорининг энг яхши натижалари бачадон бўйни саратони ва сийдик пуфаги саратонини даволашда намоён бўлган: илгари даволаш мумкин бўлмаган беморларнинг тўртдан бирида сезиларли яхшиланиш кузатилган. Олти ойдан тўққиз ярим ойгача бўлган муддат ичида уларда ўсимта ҳажми қисқарган, баъзиларида эса бутунлай ўсишдан тўхтаб қолган.
Бундан ташқари, терапия британиялик шифокорларнинг фикрига кўра, ўпка, қизилўнгач, бачадон ва тухумдон саратонини даволашда самарали бўлган, бироқ простата безининг саратонига ёрдам бермаган.
Троя оти
Дорига ишлаб чиқарувчилар ТV (tisotumab vedotin’нинг қисқартмаси, ўзбекчада «тисотумаб қобиғи») деб ном берган. У томирдан қабул қилиниб, кимёвий ва иммунотерапия гибридини амалга оширади.
Заҳарли модда CD142 оқсилига бирикадиган антижисм охирига бириктирилади. У саратон ҳужайралари юзасида жуда кўп учрайди. Натижада, молекула ўсимтага сўрилади, у ерда заҳар қобиқдан чиқиб, ҳужайранинг ички қисмини йўқ қилади.
Терапиянинг зарарли таъсири ҳам бор, лекин улар кейинчалик ўтиб кетади. Улардан энг кенг тарқалгани кўнгил беҳузур бўлиши, чарчоқнинг кучайиши ва бурундан қон кетиши ҳисобланади.
Клиник синовларнинг биринчи босқичида Бельгия, Буюк Британия, Дания, АҚШ ва Швециядан 150 нафар саратон билан оғриган беморлар қатнашган.
Лекин терапия шунчалар аъло натижа кўрсатгани сабаб, олимлар у ҳақида мақола ёзишдан олдин юзлаб давосиз беморлар билан иккинчи босқични бошлаб юборган.
Тадқиқотга раҳбарлик қилаётган Саратон тадқиқотлари институти профессори Жоан де Бононинг айтишича, ушбу дори ичак, ошқозон ости бези, бўғиз ёки мия саратонини даволашда ҳам самарали бўлиши мумкин.
«Дори троя отлари каби саратон ҳужайраларига кириб олади ва уларни ичкаридан ўлдиради», — дейди де Боно.
Бундай терапия қачон клиник синовлардан ўтиб, барча беморларда қўллана бошланиши сўралганида профессор де Боно шундай жавоб берган: «Беш йилдан кейин. Балки ундан ҳам аввалроқ». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди