Нур-Султон ва Олма-отада рухсат этилмаган митинглар давомида мингга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси жамоатчилик манфаатларини ҳимоя қилиш хизмати бошлиғи Сапарбек Нурпеисов маълум қилди.
“Қозоғистон икки шаҳарда ноқонуний акцияларда иштирок этгани учун 957 киши қўлга олинди, улардан 670 киши маъмурий қамоқ, 115 киши жарима, 172 киши огоҳлантирилди”, - деди прокуратура вакили.
Ҳозирги вақтда Нур-Султонда 80 киши, Олма-отада 100 киши ҳибсда қолмоқда, шунингдек суд қарорига асосан 311 киши қўйиб юборилди.
Сайлов кунлари Нур-Султон ва Олма-отада митинглар ўтказилди. 9 ва 10 июнь кунлари шу икки шаҳарда 700 га яқин киши қўлга олинди. Тартибсизликлар давомида уч нафар полиция ходими жароҳатланди.
Бош прокуратурада қозоғистонликларни қонунчиликка риоя қилиш ва рухсат этилмаган акцияларда иштирок этмасликка чақирди.
12 июн куни Токаев митинглар ўтказилган жойларга тасодифан бориб қолган, айбсиз бўлган одамларни қўйиб юбориш ҳақда топшириқ берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди