Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қирғизистон Президентини Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги муваффақиятли раислиги билан табриклаб, кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзаро савдо ҳажми изчил ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация йўлга қўйилмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар кўриб чиқилди.
Томонлар кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Сооронбай Жээнбеков ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдиришди.
ШҲТнинг навбатдаги саммити 13-14 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтади.
Айни вақтда ШҲТ таркибига 8 та давлат – Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон киради. 4 та давлат – Мўғулистон, Эрон, Афғонистон ва Беларусь кузатувчилар, яна 6 давлат – Шри-Ланка, Туркия, Озарбойжон, Афғонистон, Камбожа ва Непал мулоқот бўйича шериклар мақомига эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди