17:53 / 29.10.2019
9 424

Хотиранинг пасайишига сабаб бўлувчи асосий 6 омил

Хотиранинг пасайишига сабаб бўлувчи асосий 6 омил
Кўпчилик инсонлар хотираси яхши эмаслигидан азият чекади. Улар одатда режалаштирган нарсаларини унутишга мойил бўладилар. Бу эса шахсий иш фаолияти, таълим соҳаси ва бошқа соҳаларда ўз салбий таъсирини кўрсатади. Хотиранинг заифлашувига қуйида 6 сабабни келтириб ўтамиз.

1. Кам ухлаш.
Етарлича ухламаслик, эҳтимол унутиш учун энг катта сабабдир. Бироз мизғиб олиш кайфиятнинг ўзгаришига ва безовталикка олиб келади, бу эса ўз навбатида хотира билан боғлиқ муаммоларга дучор қилади.

2. Дори-дармон қабул қилиш.
Тинчлантирувчи, анти-стресс, қон босимини туширувчи дорилар хотирага таъсир кўрсатади, одатда, тинчлантиради ёки чалкашликларни юзага келтириб чиқаради. Бу эса бирор бир янги нарсага диққатингизни қаратишингизга тўсқинлик қилади.


3. Фаолиятсиз тироид.
Қалқонсимон қалтироқ хотирага таъсир қилиши мумкин. Шунингдек, бу уйқусизлик ва депрессияни келтириб чиқаради. Булар эса ўз навбатида хотиранинг пасайишига олиб келади.

4. Алкогол ичимликлар.
Алкогол ичимликлар қисқа муддатли хотирани заифлашувига сабаб бўлади. Олимларнинг фикрича, эркаклар кунига бир стакандан ошиқ алкогол ичимлигини истеъмол қилмаслиги керак.

5. Стрессга тушиш ва ҳаддан зиёд хавотирланиш.
Бирор янги маълумот ёки кўникмага диққат қаратишни қулфлаб қўяди. Қачонки сиз ҳаддан зиёд хавотирга тушсангиз ёки стресс ҳолатда юрсангиз, сизнинг мия тўқималарингиз янги маълумот қабул қила олмайди.


6. Депрессия.
Депрессиянинг одатий аломатлари орасида кучли қайғу ва кундалик ҳаётингизда завқ оладиган нарсалардан завқланиш ҳиссининг камайиб бориши ётади. Унутиш - руҳий тушкунлик аломати ёки унинг оқибати бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хотиранинг пасайишига сабаб бўлувчи асосий 6 омил