4 191
Россия ҳукумати истеъфо берди. Медведев Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бўлади
Фото: «РИА Новости»
Россия ҳукумати истеъфо берди. Бу ҳақда бош вазир Дмитрий Медведев ҳукуматнинг президент Владимир Путин билан, унинг Россия парламентига мурожаатномасидан сўнг бўлиб ўтган учрашувида маълум қилди.
Путин ўз мурожаатномасида Россия конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича таклифлар берган эди. Медведевнинг таъкидлашича, таклиф қилинган ўзгаришлар ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти ўртасидаги мувозанатни ўзгартиради.
«Ушбу ҳолатда очиқ кўриниб турибдики, биз Россия ҳукумати сифатида мамлакатимиз президентига тегишли барча қарорларни қабул қилиш имкониятини тақдим этишимиз керак ва ҳозирги шароитда, менимча, Россия конституциясининг 117-моддасига мувофиқ, Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфо бериши тўғри бўларди», — деди Медведев.
Путин бунга жавобан Медведевга Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини эгаллашни таклиф қилди. Янги ҳукумат шакллантирилгунига қадар, Дмитрий Медведев бош вазир вазифасини бажарувчи бўлиб қолади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”