Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров 15 январь куни Ўзбекистонга келди.
ЎзА хабарига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва бошқа шахслар кутиб олди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”