Жаҳон банки томонидан берилган маълумотга қараганда, 2020 йилда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти юқори суръатларда барқарор ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" хабар берди.
Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиётининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида деярли энг юқори суръатларда – жорий йилда 5,7 фоиз ва 2021-2022 йилларда эса 6 фоизда ўсиши таҳмин қилинмоқда.
Ушбу прогнозлар Жаҳон банкининг дунё мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиш истиқболларига бағишланган жорий йил январь ойидаги ҳисоботида келтирилган (“Global Economic Prospects: Slow Growth, Policy Challenges”, January 2020).
Жаҳон банки прогнозларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти таркибий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида юқори суръатларда барқарор ўсиб боради.
Мазкур банкнинг 2019 йил июнь ойида эълон қилинган прогнозлари билан таққослаганда, минтақа бўйича ўртача кўрсаткич ва шунингдек, минтақа мамлакатлари иқтисодиётининг ўсиши прогнози қайта кўриб чиқилган.
Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйича бу кўрсаткичлар кўтарилган, Қирғизистон ва Тожикистон бўйича – пасайган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”