4 805
Шаҳрам Ғиёсов ва Бобоусмон Батуров... Токиога йўлланма берувчи турнирга ким бориши аниқ бўлди
Бугун, бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақаларга йўл оладиган таркибни аниқлаш учун спарринг жанглар ўтказилди. Хабарингиз бор, бир нечта вазн тоифаларида ушбу масала очиқ турган эди. Шунинг учун ҳам бугун мазкур жанглар ташкил қилинди.
Мухлислар ўртасида узоқ тортишувларга сабаб бўлган вазн 69 кг да Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Бобоусмон Ботуровлар орасида қай бири танланиши ушбу спаррингга боғлиқ эди. Афсуски, ёпиқ тарзда ўтказилган ушбу жангларни бевосита кўра олмаганлигимиз сабабли маълумот олиш учун Шаҳрам Ғиёсов билан боғландик. У:
- Жанг бўлиб ўтди. Ҳар уч раундда ҳам ғалабага эришдим. Буни Марат ака ҳам айтди. Лекин раҳбар чақириб, ёшларга йўл беришимиз кераклигини, профессионал боксга анча мослашиб кетганлигимни айтди. “Яхшиси ушбу йўналишда ўзингни кўрсатиб, байроғимизни юксакларга кўтаргин, келганинг учун раҳмат, ёшларга имкон берайлик, хафа бўлмайсан”, - деди.
Албатта, Сакен акага ишонч билдирганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, Ўзбекистон шарафини доимо ҳимоя қилишга тайёрман. Насиб қилса, профессионал боксда улкан зафарлар қучиб, барчани хурсанд қиламан деган умиддаман, - деб ўз фикрларини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”