Россия ФА қошидаги Шарқ қўлёзмалари институти (Санкт-Петербург)
Ҳозирга қадар 40дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистонга тегишли 6100га яқин маданий бойлик борлиги аниқланган. Уларнинг асосий қисми Россия, Туркия, Германия ва Буюк Британияда жойлашган.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори, профессор Роиқ Баҳодиров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Унинг сўзларига кўра, хорижий давлатларда аниқланган маданий бойликлар марказ томонидан илмий жиҳатдан таснифланиб, маълумотлар базасига киритилган.
«2018 йилда маданий бойликларимиз 25та хорижий давлатда сақланаётгани аниқланган бўлса, 2019 йилда бундай давлатларнинг сони 40тага етди. Ўрганишлар натижасида ҳали бу рақам яна ўсиши мумкин. Яъни 40та давлат бу – ҳозиргача аниқланганлари холос. Маданий бойликларимиз рўйхатдан ташқаридаги бошқа бирор давлатда ҳам бўлиши мумкин.
Мамлакатимизга тегишли жориждаги маданий бойликларнинг асосий қисми 4та давлатда жойлашган. Булар – Россия, Туркия, Германия, Буюк Британия давлатларидир», – деди Роиқ Баҳодиров чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Қайд этилишича, маълумотлар базасига киритилган Ўзбекистонга тегишли маданий бойликларнинг 60 фоизини моддий маданият буюмлари, яъни сопол, металл, шиша буюмлар, меъморий обидалар кабилар ташкил этади. 40 фоизи эса қўлёзма ва миниатуралардан иборат.
Шу кунга қадар хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан алломалар қаламига мансуб 34та қўлёзма асарнинг рангли электрон нусхаси олиб келинган.
Бу асарларни 2020 йилда алоҳида китоб тарзида ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этиш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”