Фото: Reuters
АҚШ ва Хитой савдо низоларини ҳал қилишнинг биринчи босқичи тўғрисида битим имзолади, деб хабар беради Reuters'га таяниб Дарё.
Оқ уйда бўлиб ўтган ҳужжат имзолаш маросимида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой бош вазири ўринбосари Лю Хе иштирок этди. Битимда АҚШдан Хитойга амалга ошириладиган импортни икки йил давомида 200 миллиард долларга ошириш, шунингдек, Хитой товарлари учун Американинг айрим божларини қисқартириш кўзда тутилган.
Ҳужжатни имзолаш вақтида Трамп «яқин келажакда» Хитойга ташриф буюриш ниятида эканлигини ҳам билдириб ўтган.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо можаролари сўнгги икки йилдан буён давом этмоқда. Бунга Трамп Хитой товарларига бож жорий этгани сабаб бўлганди — Пекин ҳам шундай йўл тутиб, Америка товарларига бож жорий этган.
Вазиятни барқарорлаштириш бўйича музокаралар 2018 йилда бошланган, бироқ 2019 йилнинг ёзида Трампнинг ташаббуси билан тўхтатиб қойилган эди. Декабрь ойида эса томонлар яна келишиб олишга муваффақ бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ