Хабарингиз бор, кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг охирги турида Жанубий Корея билан куч синашди. Асосан рақибнинг устунлигида ўтган беллашувда кореяликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйиндан сўнг таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги ўзининг саҳифасида учрашувга оид ўзининг фикрларини ёзиб қолдирди.
- Ҳаммаси сценарий остида кетяпти: Фурор кўтариб чиқиш яхшимасди плей-оффга, устида ишламай қўярди олимпия жамоамиз. Энди жимгина, ҳеч қандай пафоссиз тараддуд кўради Друлович.
Мана шунақа танқидий руҳга сабаб ўйин гуруҳнинг охирги ўйини бўлгани янада яхши. Плей-оффда ёмон ўйнагандан кўра.
Кейин эътибор беряпсизми, Эрон билан яхши чиқмаган ўйинимиз йигитларга масъулият юклаганди - Хитойни эзиб ташлашди. Яхши ўйиндан сўнг бирдан "эркаланиш" бошланди. Яна ўша Эрондан кейинги ўйин сингари хулоса чиқаришади, деб умид қиламиз.
Фақат, йигитлар, плей-оффдаги ҳамма ўйинда яхши ўйнаш керак. У ерда биринчи ва учинчи ўйинимиз йўқ. Барчаси финал мақомида. Омад!!! - деди Хайрулла Ҳамидов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ