Фото: Google Images
Бутун дунёдаги инвесторлар захира активи сифатида олтинга эҳтиёж сезмай қўйди. Нью-Йоркдаги Comex биржаси савдолари маълумотлари шундан далолат бермоқда.
Олтин унсиясига февраль ойи харидлари нархи 1549,1 долларни ташкил этди ва ўтган галги савдо сессиясига нисбатан 0,67 фоизга камайди. Қимматбаҳо металл нархи максимумга чиққан ўтган ҳафтага нисбатан пасайиш эса 3,2 фоизга тенг бўлди.
Шунингдек, биржада савдо қилинадиган фондлар (ETF) томонидан олтинга қўйилмалар ҳам камайди — охирги бир неча кун ичида бу кўрсаткич 20 тоннани ташкил этди.
Экспертларга кўра, олтинга қизиқишнинг камайиши инвесторлар халқаро таранглик фонида унда қўйилмаларининг ишончли ҳимоясини кўрмай қўйгани билан боғлиқ. Қолаверса, АҚШ ва Хитой ўртасида савдо урушига чек қўювчи келишув имзоланиши кутилмоқда. Яқин Шарқдаги вазият ҳам тобора ўнгланиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ