Фото: Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати
Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли “Чинор” мунтазам йўл патруль хизмати масканида йўл патруль ходими инспекторлари текшириш учун “Нексия” русумидаги автомобилни тўхтатишган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи билан биргаликда автомобиль юкхонасини кўздан кечирган ЙПХ инспектори, сафдор Яҳё Тошев у ердаги бошқа транспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақам белгисини кўриб қолган. Ҳайдовчи бу давлат рақам белгиси корхонасига қарашли юк автомобилига тегишли эканлигини айтади.
Шундан сўнг ходимлар автомобил салонида бўлган йўловчилар билан суҳбатлашади ва уларнинг ҳужжатларини текширишади. Йўловчилардан бири текширув давомида ўзини ғалати тута бошлайди. Ходимлардан кўзини яширишга ҳаракат қилади. Бу ҳолат синчков ходимлар эътиборидан четда қолмайди. Гувоҳлар иштирокида ушбу йўловчи тўлиқ текширилганида эса безовталик сабаби ойдинлашади.
Маълум бўлишича ушбу йўловчи ўзи билан 1200 АҚШ долларини олиб кетаётган экан. Долларлар ходимларда шубҳа уйғотади ва улар тезкор хизмат вакилларини чақиришади. Текширув вақтида бу долларлар қалбаки эканлиги аниқланади.
Автомобиль, йўловчилар ва улардан олинган ашёвий далиллар билан биргаликда Оҳангарон туман ички ишлар бўлимига топширилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ