Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси расмий твиттерида Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Сергей Лавровнинг нонуштаси сурати жойлаштирилди.
«Тошкентда вазир учун лағмон тайёрланди - Сергей Викторовичнинг севимли таоми. Ўзбекча ёқимли куч амалда», дейилади элчихона твитида.
Сергей Лавров 15 январь куни кечқурун Тошкентга келди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида музокара ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг қатор масалалари муҳокама қилинади. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ