“Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис ЕЧЛнинг 1/8 босқичи доирасида 26 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган “Реал” ва “Ман Сити” учрашувидан нима кутаётганини айтди.
“Қизиқарли ўйин бўлади. Ўйлашимча, Чемпионлар лигасидаги катта танаффусдан олдин, “Сити” бор кучини жорий мусобақага ажратади: уларнинг барча фикрлари, ҳамма тактик кўринишлари, энг яхши футболчилари. Англия чемпионати “Ливерпуль”га бой берилгани боис, ушбу мавсум энди улар учун Чемпионлар Лигаси биринчи рақамли турнирга айланади.
Назаримда, “Манчестер Сити” ва “Реал”нинг имкониятлари тенгдек. Ҳатто кичик устунлик, менимча, ҳозир “Сити” томонида. “Реал”да бироз пасайиш бор. “Сити”да эса танаффус камроқ бўлди ва улар яхши формада. Бироқ, “Реал” бу “Реал”. Бу Чемпионлар Лигасининг энг кучли жамоаларидан бири. Кўрамиз", дейди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади