11:44 / 20.02.2020
4 766

Қўқондаги оммавий тўполоннинг сабаблари маълум қилинди

Қўқондаги оммавий тўполоннинг сабаблари маълум қилинди
Фото: ЎзА
Жорий йилнинг 5 февралидан 6 февралга ўтар кечаси Қўқон шаҳридаги «Шедевр» чойхонасида бир неча ёшлар ўртасида оммавий тўполон рўй берган эди. Унда қатнашчилардан бири милтиғи билан жанжал иштирокчиларга қарата икки маротаба ўқ узиши сабаб уч нафар йигит тан жароҳати олган.

Улар сочма ўқдан етказилган тан жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу воқеалар хусусида сўз юритилди.

– Қўқонда содир этилган жиноий ҳолат арзимаган келишмовчиликдан келиб чиққан бўлиб икки томон ўртасидаги катта жанжалга айланган, – дейди вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев. – Биз дастлаб жабрланувчи билан шифохонада гаплашганимизда уйдаги жанжал сабаб ойнани синдириш оқибатида қўлини кесиб олганлигини билдирди. Чойхонадаги камералар эса барча ҳолатга ойдинлик киритди. Йигитлар қўлларига резина таёқ, пичоқ ва бошқа жисмлар олиб, жанжаллашиб, безорилик қилишган. Вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) ва 277-моддаси (безорилик) билан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, 30 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят ишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган яна 25 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилди. Ҳозирда уларнинг ушбу ҳамда бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқондаги оммавий тўполоннинг сабаблари маълум қилинди