12:40 / 20.02.2020
5 984

Одамзодни йўқ қила оладиган сувости кемалари маълум бўлди

Одамзодни йўқ қила оладиган сувости кемалари маълум бўлди
Фото: «nationalinterest.org»
Одамзодни йўқ қила оладиган ёки уни охир замонга яқинлаштириб қўядиган бешта атом сувости кемаси мавжуд. Уларнинг рўйхатини «The National Interest» нашри келтириб ўтган.

Мақола муаллифларининг фикрича, совуқ уруш айни авжига чиққан паллада Американинг «Огайо» типидаги субмаринаси «ярим соат ичида шаҳар катталигидаги 288 тагача нишонни радиоактив кулга айлантира олган». Яна бир даҳшатли субмарина Американинг «Коламбия» типидаги атом сувости кемаси бўлиб, нашрнинг ёзишича, у 2020 йилда қурила бошлайди.

Шунингдек, нашр Россиянинг баллистик ракетали сувости кемаларини ҳам тилга олиб ўтган — бортида Р-30 «Булава» ракеталари бўлган 955А «Борей-А» лойиҳали сувости кемаси, «Синева» баллистик ракеталари билан жиҳозланган 667БДРМ «Дельфин» лойиҳали субмаринаси ва «Калибр» мажмуига кирувчи ЗМ-14 қанотли ракеталари бўлган 885М «Ясень» лойиҳали сувости кемаси.

Аввалроқ «The National Interest» ҳатто биринчи зарбадаёқ Россиянинг бошқа ядро қуроллари яксон этилган тақдирда ҳам, унинг «Борей» лойиҳали атом сувости кемалари Американи «одам яшамайдиган» жойга айлантиришга қодирлиги ҳақида ёзганди.

Айни вақтда, қуролланиш давлат дастурига мувофиқ, Россия Ҳарбий денгиз флоти манфаатлари учун «Борей» тоифасидаги саккизта субмарина қуриш режалаштирилган. Улардан учтаси аллақачон қуриб битказилиб, флот таркибига киритилган: «Юрий Долгорукий», «Александр Невский» ва «Владимир Мономах». Тўртинчи сувости кемаси — «Князь Владимир» ҳаракат синовларидан ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамзодни йўқ қила оладиган сувости кемалари маълум бўлди