13:04 / 20.02.2020
2 964

МИБ фаолиятидан: “Human”дан жабр кўрганларнинг аксарияти ўз маблағларига эга бўлишди

МИБ фаолиятидан: “Human”дан жабр кўрганларнинг аксарияти ўз маблағларига эга бўлишди
Аввал хабар берилганидек, “Human” хусусий бандлик агентлиги раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, АТИБ “Ипотека банк” ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан 2020 йил 18-19 февраль куни иш бўйича ўтказилган ижро ҳаракатлари жараёнида 1007 нафар фуқаро ўзларига ва яқинларига етказилган зарар масаласини қайтариш масаласида мурожаат этишди.
Жабрланганларнинг 91 нафари республика ҳудудидан чиқиб кетгани аниқланиб, уларнинг яқин қариндошларига моддий зарарни қайтариш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қисқа муддат давомида 916 нафар ундирувчига банк хизмат ҳақи ундирилмасдан банк картаси очилиб, шундан 819 нафарига суд ҳужжатида кўрсатилган 17,2 млрд. сўм пул маблағларини ўтказилиши таъминланди.
Шунингдек, банк карталарига тушган маблағларни фуқароларнинг талабларига кўра бир вақтнинг ўзида ҳеч қандай банк хизмат ҳақлари ундирилмасдан нақд пул кўринишида берилмоқда.

Қолган 97 нафар ундирувчига пул ўтказишда ҳужжатларда техник хатоликлар аниқлангани сабабли, ишчи гуруҳ томонидан уларни қисқа муддат давомида бартараф этиш ва пул маблағларини ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган 69 нафар фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилишини эслатиб ўтамиз.

Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари:
№ Ҳудуд Манзили Телефон рақам
1. Андижон вилояти Андижон ш. Аниси кўчаси 1-уй Ипотека банк (90) 268-18-88
2. Бухоро вилояти Бухоро ш. Иқбол кўчаси 10-уй Ипотека банк (93) 682-82-84
3. Жиззах вилояти Жиззах ш. Шароф Рашидов кўчаси 72-уй Ипотека банк (94) 199-70-05
4. Қашқадарё вилояти Карши шаҳри. Мустақиллик кўчаси 49-уй Ипотека банк (97) 310-00-17
5. Навоий қилояти Навоий ш. Меморлар кўчаси 1а-уй Ипотека банк (99) 381-71-51
6. Наманган вилояти Наманган ш. Навоий кўчаси 63-уй Ипотека банк (99) 362-90-55
7. Сурхондарё вилояти Термиз ш. Махмуд. Қашгрий 20-уй Ипотека банк (91) 589-28-25
8. Самарканд вилояти Самарқанд шахри. Фирдавсий кўчаси 75-уй Ипотека банк (97) 575-16-54
9. Сирдарё вилояти Гулистон ш. А.Навоий кўчаси 53-уй Ипотека банк (97) 224-85-85
10. Фарғона вилояти Фарғона ш. Қомус кўчаси 38-уй Ипотека банк (94) 550-95-95
11. Хоразм вилояти Ургенч ш. Ўзбекистон кўчаси 19-уй Ипотека банк (99) 500-88-86
12. Қорақалпоғистон Рес. Нукус шахри А.Ашурматов кўчаси 97-уй Ипотека банк (91) 306-40-44
13. Тошкент ш. Тошкент ш. Мусақиллик шох кўчаси 15-уй Ипотека банк (99) 488-22-45
14. Тошкент в. Тошкент ш. Ширин кўчаси 40-уй Тошкент вилоят амалиёт бошқармаси (93) 919-20-29

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: “Human”дан жабр кўрганларнинг аксарияти ўз маблағларига эга бўлишди