17:30 / 17.03.2020
11 703

Хитой олимлари коронавируснинг махфий ташувчиларини маълум қилди

Хитой олимлари коронавируснинг махфий ташувчиларини маълум қилди
Хитой олимларининг фикрича, болалар коронавирус инфекциясининг махфий ташувчилари саналади. Чунки уларда бу касаллик аломатларсиз ўтади ва атрофдагиларга юқиш эҳтимоли юқори бўлади. Бу ҳақда MedicalXpress нашрига таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги болалар маркази мутахассислари коронавирус аниқланган оилаларга мансуб бўлган 2 ойликдан 15 ёшгача бўлган 745 нафар болани текширувдан ўтказган.
Таҳлил натижаларига кўра улардан фақат 10 нафари (1,3%и) касалликка чалингани маълум бўлган.

Бироқ болаларнинг биронтасида ҳам касалликнинг очиқ белгилари кузатилмаган. Уларда кучли иситма бўлмаган, тана ҳарорати 39°C гача кўтарилмаган, бўғимларида оғриқ турмаган ва қувватсизликни ҳис қилишмаган. Шунингдек, катталардан фарқли равишда болаларда нафас олиш қийинлашмаган.
Зотилжамнинг оғир кўриниши ҳам биронта болада кузатилмаган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, буларнинг барчаси болалар катталар учун эҳтимолий хавф туғдиришини тасдиқлайди: вирус касалликка чалингани яширин қолган боладан катталарга ўтиши мумкин.

2019 йил 31 декабрда Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида номаълум вирус туфайли янги турдаги зотилжам касалини қайд этган эди. Кейинчалик COVID-19 номи берилган коронавирус (тождор вирус) бугунга келиб деярли бутун дунёни қамраб олди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) бир ҳафта олдин, 2020 йил 11 март куни коронавирус хавфини эпидемиядан пандемия даражасига кўтарди.

Ўзбекистон ҳудудида бу вирус билан касалланиш ҳолати 2020 йил 15 март куни илк бор қайд этилганди. Ҳозирда мамлакатимизда COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 11 кишига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хитой олимлари коронавируснинг махфий ташувчиларини маълум қилди