16:44 / 22.05.2020
3 448

Самарқандда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланиши давом этмоқда

Самарқандда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланиши давом этмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 22 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Бугун ҳозирча 61та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 56 киши тузалди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Шифохоналарда 552 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланиши давом этмоқда