18:03 / 22.05.2020
3 187

Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради (видео)

Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради (видео)
«Покистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёт Карачи шаҳрида ҳалокатга учради. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Хабар қилинишича, ички рейс орқали Лахордан учиб келаётган Airbus A-320 Жинна халқаро аэропорти яқинидаги аҳоли яшаш уйлари устига қулаган. Самолёт бортида 90 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.

Айни вақтда бахтсиз ҳодиса рўй берган жойда фавқулодда хизматлар иш олиб боряпти. Ҳалокат сигнали орқали ҳарбийлар оёққа турғазилган ва шаҳардаги барча касалхоналар шай ҳолатга келтирилган.

Ҳозирча ҳалокат сабаблари маълум эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради (видео)