Фото: sports.ru
Миср полицияси футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг қиёфасидаги юз ниқобларни тақиб олиб ўғрилик қилаётган 4 кишини қўлга олди.
19 май куни Наср шаҳрида полиция ходими Муҳаммад Салоҳ кўринишидаги тўрт кишининг дўкон эшигини бузиб, ичкарига киришга ҳаракат қилаётганларини пайқаб қолади. Ходим яқинлашгач улар қочиб кетишган. Лекин,ушбу ўғрилар ушланди ва ҳибсга олинди.
Кейинчалик маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг тўртталаси ҳам ишсиз одамлар экан. Улар “дўконларни ўмарувчи жиноий гуруҳ” тузганларини тан олишган.
Полиция “Салоҳ”ларнинг тўппонча патронлари ва юз ниқобларини мусодара қилган. Уларга нисбатан жиноят иши очилган бўлиб, ўғрилар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳ Мисрда миллий қаҳрамон даражасига чиққан. У Англия Премьер лигасининг сўнгги икки мавсумида тўпурар бўлди ва ўз жамоаси “Ливерпуль” билан Европа чемпионлар лигаси ғолибига айланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди