20:28 / 22.05.2020
4 399

Президент Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олди."Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади"

Президент Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олди."Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади"
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижонда вилоят ва туманлар ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Марҳаматга ташрифи вақтида ҳоким ишдан олингани ҳақида маълум қилган.

«Кеча Марҳамат туманининг ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади.
Менга кун ўтса бўлди деб юрадиган ҳокимлар керак эмас. Менга таклиф берадиган ҳокимлар керак, изланиш қиладиган раҳбарлар керак
», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Йиғилиш давомида президент раҳбарларнинг тажрибасига қараб эмас, ёш бўлса-да ишига қараб баҳо берилишини таъкидлаган.
Туман раҳбари ишдан олинса, тўртта сектор раҳбари ишдан олинишини, вилоят ҳокимлари билан ҳам шундай бўлишини маълум қилган.

Маълумот учун: 2009-2017 йилларда вилоятнинг Жалақудуқ туманини бошқарган Шуҳратбек Қамчиев 2017 йил августида Хурсандбек Султонов ўрнига Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Марҳамат тумани ҳокимини ишдан олди."Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади"