Фото: Asia-Plus
Тожикистонда коронавирус аниқланган беморлар сони 2551 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Жума оқшоми ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 201та янги ҳолат қайд этилди, беморлар сони 2551 нафарга етди, сутка давомида бу касалликдан вафот этганлар бўлмади", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатда 3151 киши шифокорлар кузатувида бўлиб турибди, охирги сутка давомида 1089 киши бу касалликдан соғайган.
Тожикистон ҳукумати ва соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус профилактикаси ва уни даволаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
21 май куни Тожикистонда 3 киши коронавирус сабаб вафот этганди ва касаллик қурбонлари сони 44 нафарга етди. Бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори ўлим кўрсаткичи ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди