07:00 / 23.05.2020
3 099

Покистонда қулаган самолёт бортидаги йўловчиларнинг 2 нафари омон қолди

Покистонда қулаган самолёт бортидаги йўловчиларнинг 2 нафари омон қолди
Скрин: Telegram
Покистоннинг Карачи шаҳрида 22 май, жума куни юз берган авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган йўловчилардан икки нафари тирик қолган. Бу ҳақда маҳаллий нашрга таяниб, Meduza [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9kYXJ5by51ei9rLzIwMjAvMDUvMjIvcG9raXN0b25kYS1xdWxhZ2FuLXNhbW9seW90LWJvcnRpZGFnaS15b2xvdmNoaWxhcm5pbmctMi1uYWZhcmktb21vbi1xb2xkaS8%3D]хабар берди[/leech].

Омон қолганлар касалхонага ётқизилган, олинган жароҳатларнинг оғирлик даражаси ҳақида хабар берилмаган. Айни пайтда ҳалокат жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Шунингдек, самолёт қулаган ҳудудда яшовчи бир киши ҳам касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus А320 йўловчи самолёти Карачи шаҳри аэропорти яқинида, қўнишга бир дақиқа қолганда ерга қулаган. Лайнер аҳоли яшайдиган ҳудуд устига тушган. Самолёт бортида жами 98 киши бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда қулаган самолёт бортидаги йўловчиларнинг 2 нафари омон қолди