18:05 / 28.06.2020
2 123

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7800дан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7800дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 88 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7813 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда.

Бугун ҳозирча 131та янги ҳолат аниқланди. Шунингдек, Тошкентда 8 бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 5248 нафарга етди. Айни вақтда шифохоналарда 2544 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 7800дан ошди