12:30 / 11.10.2020
2 178

Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин кузатилди (видео)

Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин кузатилди (видео)
Тошкентнинг Учтепа тумани Фарҳод кўчасида жойлашган Учтепа Outlet Centre савдо мажмуасида 11 октябрь куни тонг соат 8:49 да ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси. Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 8:50 да келиб тушган.

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ўт ўчирувчилар воқеа жойига чақирув бўлганидан беш дақиқа ўтиб, 8:54 да етиб борган (ФВВ уч дақиқа етиб борилганини ёзмоқда), оловни ўчиришга 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб этилган. Қайд этишларича, кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:54 да тўлиқ бартараф этилган.

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ёнғин оқибатида мажмуанинг ички ва том қисмида 1500 квадрат мер майдон ёнган. «Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», -- дейилади бошқарма ахборотида.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор-йўқлигига аниқлик киритилмаган.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин кузатилди (видео)