23:53 / 11.10.2020
2 656

Бурундида тўйдан қайтаётган юк машинаси дарёга қулаб, 16 киши ҳалок бўлди

Бурундида тўйдан қайтаётган юк машинаси дарёга қулаб, 16 киши ҳалок бўлди
Фото: «Geo-1.ru»
Бурунди жанубида юк машинасининг дарёга қулаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотларига таяниб «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Расмийларнинг маълум қилишича, шанба куни кечаси тўй маросимидан одамларни олиб қайтаётган юк машинаси Макамба провинциясида ёғоч кўприкдан ўтиб кетишга уринган. Бироқ қурилма юк машинасининг оғирлигини кўтаролмай, синиб кетган. Натижада транспорт воситаси дарёга қулаган.

Таъкидланишича, машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган.

Маълумот ўрнида: Бурунди Шарқий Африкада жойлашган бўлиб, шимолда Руанда, ғарбда Конго, шарқ ва жануби-шарқда Танзания билан чегарадош. Денгиз чиқиш йўли йўқ. Фақат жануби-ғарбда Танганьика кўли жойлашган. Майдони — 27 830 км². Аҳолиси — 11 865 821. (2020). Пойтахти Гитега (2019 йилдан). Энг катта шаҳри: Бужумбура.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бурундида тўйдан қайтаётган юк машинаси дарёга қулаб, 16 киши ҳалок бўлди