08:13 / 12.10.2020
3 559

Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан қандай қутулиб қолгани маълум бўлди

Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан қандай қутулиб қолгани маълум бўлди
Фото: «Newsfortomorrow.com»
Охирги 19 йилдан бери Хитойда яшовчи россиялик Андрей Миронов Хитой янги коронавирус инфекциясининг иккинчи тўлқинидан қандай қутулиб қолганини тушунтириб берди.

Унинг сўзларига кўра, Гонконгда вақти-вақти билан вирус тарқалиб турибди, лекин улар шу заҳоти бартараф этилмоқда. Мироновнинг фикрича, ҳаммаси тизимнинг яхши йўлга қўйилгани билан изоҳланади.

Шаҳарликларнинг тана ҳарорати мунтазам текшириб турилади, ҳамма жойда ҳимоя воситалари талаб этилади, ҳамманинг телефонига эгасининг ҳаракатини кузатиб борадиган дастур ўрнатилган.

Махсус илова одамнинг жойлашган жойини аниқлайди ва муайян ҳудуд касалланиш даражасига қараб рангли код билан қайд этилади.

«Бу ерда COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарор яхши бўлиб турибди. Ҳеч қандай иккинчи тўлқин кузатилгани йўқ... Хитойликларда бутун тизим яхши ишлаб чиқилган, ҳамма нарса учун ресурслар етарли. Мутахассислар ҳозир ҳам, келажакда ҳам мамлакат сайёрадаги энг хавфсиз жой бўлишини тасдиқламоқда», — дейди Андрей Миронов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой коронавируснинг иккинчи тўлқинидан қандай қутулиб қолгани маълум бўлди