10:50 / 20.02.2015
9 320

Андижонда пиёдани уриб кетган Lacetti ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижонда пиёдани уриб кетган Lacetti ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилояти Андижон туманида номаълум ҳайдовчи автомашина бошқариб кетаётиб, Андижон шаҳрида яшовчи бир фуқарони уриб юбориб, унга ёрдам кўрсатмасдан қочиб кетган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Lacetti русумли автомашинада содир этганлиги аниқланди.

“Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Пиёданинг ҳозирги аҳволи қандайлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Андижонда пиёдани уриб кетган Lacetti ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди