Фото: Тошкентнинг Сағбон кўчасида Captiva, Matiz ва «Жигули» иштирокида авария юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Фото: Тошкентнинг Сағбон кўчасида Captiva, Matiz ва «Жигули» иштирокида авария юз берди

Авто 23-05-2016, 12:04 2 595
Фото: Тошкентнинг Сағбон кўчасида Captiva, Matiz ва «Жигули» иштирокида авария юз берди

Тошкентнинг Сағбон кўчасида 22 май, якшанба куни уч автомобиль иштирокида йўл транспорт-ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳидаги хабарга асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Хабар илова қилинган суратларда Captiva’нинг орқа томонидан Matiz, орқа ён томонидан «Жигули» келиб урилганини кўриш мумкин. Айни вақтда, «Жигули» Matiz’нинг ён томонига ҳам зарба берган.

Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, тўқнашув натижасида Matiz ҳайдовчисининг боши ёрилган. Бошқа жабрланувчилар ва уларнинг аҳволи ҳақида аниқ ахборот йўқ.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.