Тошкентда ноодатий ЙТҲ юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда ноодатий ЙТҲ юз берди

Авто 24-06-2016, 20:31 2 089
Тошкентда ноодатий ЙТҲ юз берди

Бугун, 24 июнь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабарига асосланиб “Qalampir.uz” хабар берди.

Хабарга илова қилинган тасвирлардан кўриниб турибдики, бу ЙТҲ бошқалардан ноодатийлиги билан фарқ қилади. Оқ рангдаги Matiz ва кулранг Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳеч ким жароҳат олмаган. Тасвирлардан шуни англаш мумкинки, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Lacetti ҳайдовчиси сариқ чироқ ёнгач ҳаракатланишни бошлайди. Аста-секинлик билан биринчи йўлакдан қўзғалган Lacetti учинчи йўлакдан тезлик билан чиқиб, йўловчилар ўтиш йўлагидан бурилиб олмоқчи бўлган Matiz’ни чап ён томонидан уриб юборади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур ЙТҲда 100 фоиз Matiz ҳайдовичисини айблашмоқда. “Агар Lacetti уриб юбормаган тақдирда ҳам, Matiz йўлнинг нарига қисмида ҳаракатланаётган автомобиллар ҳалал берарди ва ЙТҲга сабаб бўлиши мумкин эди”, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Қолаверса, Lacetti автомобили ҳайдовчиси ҳам айбловлардан четда қолаётгани йўқ. Гуруҳ аъзолари уни светофорниг яшил чироғи ёнмай туриб, ҳаракатланишда айблашмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.