Toyota компанияси Туркиядаги заводининг ишини тўхтатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Toyota компанияси Туркиядаги заводининг ишини тўхтатди

Авто 17-07-2016, 12:23 1 266
Toyota компанияси Туркиядаги заводининг ишини  тўхтатди

Япониянинг Toyota Motor Corporation автоконцерни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилгани сабабли ўз заводининг ишини вақтинчалик тўхтатди, деб “Kiodo” асосида хабар беради “Кун”.

Туркия шимоли-ғарбида Toyota, Honda ва Isuzu заводлари жойлашган. Бу ердаги Toyota заводи ўтган йил давомида Европа бозори учун 110 мингта автомобиль ишлаб чиқарган.

Туркияда 2 мингга яқин япониялик яшайди. Япония ташқи ишлар вазирлиги Туркияда бўлган фуқароларини ўз хавфсизликлари ҳақида қайғуришга чақирган. 16 июлга Япониядан Истанбулга белгиланган барча рейслар бекор қилинган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.