"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади

Авто 2-08-2016, 23:46 1 066
"Тесла" моделлар қаторидан минивэн ўрин олади

Tesla компанияси моделлар қатори минивэн билан тўлдирилади. Номи номаълум бўлган янги машина Model X электр кроссовери негизида қурилади. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск компания твиттерида маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Бундан ташқари, Маск бу хабарга изоҳларда яна битта янги модель – Model Y’нинг пайдо бўлишини тасдиқлади. 2015 йил октябрда Маск бундай номдаги машина чиқарилиши ҳақида ёзганди. Ўшанда бу ёзув чоп этилгандан кейин ўчириб ташланганди.

Ўшанда Model Y компаниянинг иккинчи кроссовери бўлиши маълум қилинганди. Тахминча, янги модель Model X каби "лочин қаноти" кўринишидаги орқа эшиклар билан жиҳозланади.


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.