GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

  • Авто
  • 5-09-2016, 23:09
  • 2 214
  • GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

    Асакадаги GM Uzbekistan ҚК заводи август ойидаги йиллик профилактикадан сўнг ўз ишини қайтадан йўлга қўйди, дея хабар қилди "Газета.uz" нашри.

    «Режали-эҳтиётдан қилинадиган ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, бугундан (5 сентябрь — таҳр.) Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди», — дейилади хабарда.

    «Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида фаолият кўрсатмоқда», — қайд этди матбуот хизмати.