“Top Gear” кўрсатуви бошловчиси Жереми Кларксон навбатдаги жанжалидан кейин эфирдан четлатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Top Gear” кўрсатуви бошловчиси Жереми Кларксон навбатдаги жанжалидан кейин эфирдан четлатилди

Авто 11-03-2015, 11:26 931
“Top Gear” кўрсатуви бошловчиси Жереми Кларксон навбатдаги жанжалидан кейин эфирдан четлатилди

Автомобилларга бағишланган бутун дунёда машҳур бўлган “Top Gear” кўрсатувининг бошловчиси Жереми Кларксон кўрсатув продюсери билан жанжаллашгани учун вақтинчалик эфирдан четлатилди, деб хабар бермоқда “BBC” телеканали.
54 ёшли бошловчи “тафтиш тугагунга қадар” эфирга қўйилмайди.
“Top Gear”нинг навбатдаги сони эфирга узатилмайди”, – деб айтмоқда телекомпания. Компания келишмовчиликнинг тафсилотларини айтишни истамаган.
Шоумен авваллари ҳам телеканалнинг раҳбарияти билан тез-тез низога бориб турган. Охирги бундай ҳолат 2014 йилнинг майида юз берганди. Ўшанда Кларксон кўрсатув эфирида ирқчилик кайфиятидаги сўзларни айтганликда айбланган эди.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.